Суриянинг Ҳалаб вилояти шарқидаги Тишрин тўғони яқинида PKK/YPG террор ташкилоти (SDF номи остида фаолият юритувчи) томонидан ўрнатилган мина портлаши натижасида Сурия армиясининг бир аскари ҳалок бўлди.
Сурия давлат телеканали “Ал-Иҳбария” хабар беришича, Ҳалаб шарқидаги Тишрин тўғони атрофида SDF номи билан ҳаракат қилаётган PKK/YPG террор гуруҳи томонидан ўрнатилган мина портлаган.
Ҳарбий манбанинг маълум қилишича, ҳудудда минадан тозалаш ишларини амалга ошираётган Сурия армияси аскари портловчи мосламани зарарсизлантиришга уринаётган пайтда ҳалок бўлган.