Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Суриядан қайтариб олиб келинган 15 киши террорчиликда айбланиб, қўлга олинди

Суриядан қайтариб олиб келинган 15 киши террорчиликда айбланиб, қўлга олинди

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Суриядан қайтариб олиб келинган 15 қозоғистонлик – 10 эркак ва 5 нафар аёл ИШИД сафига қўшилгани учун террорчиликда айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, ИШИДга қўшилгани аниқланган яна 14 кишининг иши судга оширилган. Улар террорчилик фаолияти ва терроризмни тарғиб қилиш, бошқа шахсларни террорчиликка жалб этиш ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда.

Қозоғистон “Жусан” деб аталган уч босқичли операция доирасида Суриядан 595 нафар фуқаросини қайтариб олиб келди. Уларнинг 400 нафардан ортиғи болалардир.

Киритилди: 09:43 18.10.2019. Ўқилди: 4632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!