Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сурияда рўй берган портлашда беш киши ҳалок бўлди

Сурияда рўй берган портлашда беш киши ҳалок бўлди

Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятида ўқ-дорилар омборида юз берган портлашда беш киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳатланди.

Бу ҳақда вилоят ички хавфсизлик кучлари қўмондонлигига таяниб Syria TV телеканали маълум қилди.

Маълумотларга кўра, воқеа жойида тегишли идоралар ходимлари воқеа оқибатларини бартараф этиш учун ишламоқда.

Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.

Аввалроқ телеканал Идлиб вилоятининг Кафр Тахарим шаҳридаги ўқ-дорилар омборида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берганди.

Киритилди: 08:20 27.11.2025. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!