Сурия пойтахтининг жануби-ғарбидаги Ал-Мазза ҳудудида кучли портлаш содир бўлди.
Бу ҳақда Sham TV телеканали хабар берди.
Телеканал келтирган дастлабки маълумотларга кўра, журналистга тегишли автомобиль портлатилган. Ҳозирда ҳудуд хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.