Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор вилоятидаги Ал-Маядин шаҳрида полиция бўлими олдида содир бўлган портлашда уч полициячи ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳат олди.
Бу ҳақда SANA агентлиги хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, дастлабки тергов ва воқеа жойини кўздан кечириш натижалари автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ишга тушганини кўрсатди.
Ҳодиса оқибатида камида уч нафар жамоат хавфсизлиги ходими ҳалок бўлди ва бир неча киши яраланди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.