Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сурияда Башар Асад режими ағдарилганидан кейинги илк парламент сайловлари ўтказилди — Associated Press

Сурияда Башар Асад режими ағдарилганидан кейинги илк парламент сайловлари ўтказилди — Associated Press

"5 октябр куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёни бевосита эмас, балки минтақавий сайлов коллегиялари орқали амалга оширилган. Бу тартибга кўра, янги парламентга жами 210 депутат киради, уларнинг 140 нафари минтақавий комиссиялар орқали сайланади, қолган 70 нафари эса муваққат президент Аҳмад аш-Шараа томонидан тайинланади. Депутатларнинг ваколат муддати 30 ой этиб белгиланган, зарур бўлса, бу муддат узайтирилиши кўзда тутилган", дея хабар бермоқда нашр.

Маълум қилинишича, хавфсизлик чоралари сабабли жорий йил ёзда друзлар ва бадавийлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлган жанубдаги Ас-Сувайда вилоятида, шимолий-шарқдаги Ал-Ҳасака вилоятида ва ҳануз Сурия демократик кучлари назоратидаги шимолдаги Ар-Раққа вилоятида сайловлар ўтказилмаган. Шу боис 32 депутатлик ўрни бўш қолади.

"Сайловда 1578 нафар номзод қатнашди, улардан атиги 14 фоизи аёллар. Номзодлардан собиқ Асад режимини қўллаб-қувватламаслик ва сепаратизм ғояларини илгари сурмаслик талаб қилинган", дейилади Associated Press хабарида.

Киритилди: 17:18 06.10.2025. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!