Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сурияда автобусда содир бўлган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди (видео)

Сурияда автобусда содир бўлган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди (видео)

Дамашқ чеккасида жойлашган Суриянинг Жарамана шаҳрида микроавтобусда қўлбола портловчи мослама портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Сурия тез тиббий ёрдам хизмати раҳбари Усама ал-Ҳусайнга таяниб, Syria TV хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, яна 14 киши, жумладан, аёллар ва болалар жароҳат олган. Жабрланганлар бир нечта хусусий касалхоналарда даволанган.

Портлаш Ал-Равда чорраҳасининг асосий кўчасида, гавжум савдо туманида содир бўлган. Фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишламоқда.

Ҳужумни содир этганлар ҳали аниқланмаган.

Киритилди: 11:30 07.08.2026. Ўқилди: 1213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!