Сурия ўн йилдан ортиқ давом этган санкциялардан сўнг “бир неча ҳафта ичида” халқаро SWIFT тизимига тўлиқ уланади , деди мамлакат марказий банки раҳбари.
SWIFT 'нинг қайтарилиши ташқи савдони рағбатлантириш, импорт харажатларини камайтириш ва экспортни осонлаштиришга ёрдам беради, деди у. Шунингдек, бу мамлакатга валюта олиб кириш, пул ювишга қарши курашни кучайтириш ва трансчегаравий савдонинг норасмий молиявий тармоқларга қарамлигини камайтириш имконини беради.
The National нашрининг хабар беришича, Сурия олти ой ичида тахминан 16 миллиард доллар сармоя ва ёрдам жалб қилган . Энг йирик сармоядорлар Туркия, Қатар, Европа Иттифоқи, АҚШ ва БААдир.
Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Сурия иқтисодиётини тиклаш учун 400 миллиард доллар керак . Ўтиш даври иқтисодиёт вазири Нидал ал-Шаарнинг фикрича , реал харажатлар 1 триллион долларга етиши мумкин .