Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сурия шимолидаги теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

A A A
Сурия шимолидаги теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Сурия шимолида, Туркия билан чегарадан 10 км узоқликда жойлашган Аазаз шаҳрининг бозор майдонида бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.

«Report» нинг «Al Mayadeen» телеканалига таяниб хабар беришича, агар қутқарувчилар вайроналарни тозалашда давом этаётгани инобатга олинса, ҳалок бўлганлар, жумладан, тинч аҳоли вакиллари сони ортиши мумкин. Воқеа жойида ўт ўчириш бригадалари ишламоқда.

Ҳодиса оқибатида 23 киши тан жароҳати олиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган.

Киритилди: 06:24 31.03.2024. Ўқилди: 1001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!