Бугун 24 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурия президенти сўнгги қарийб 60 йил ичида биринчи марта АҚШга ташриф буюрди

Сурия президенти сўнгги қарийб 60 йил ичида биринчи марта АҚШга ташриф буюрди

Бу ҳақда SANA хабар бермоқда.

Аҳмад аш-Шараа БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка етиб келди, дея хабар бермоқда агентлик.

Сурия етакчисига тўрт нафар вазир ҳамроҳлик қилмоқда. Ташриф давомида Сурия ва АҚШ ўртасидаги дипломатик муносабатларни тиклаш, жумладан, Вашингтонда Сурия элчихонасини расман очиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Бир вақтлар АҚШ Аҳмад аш-Шараанинг боши учун 10 млн доллар мукофот эълон қилган ва 11 кун ичида у жангари гуруҳ етакчисидан давлат раҳбарига айланган эди.

Киритилди: 21:15 21.09.2025. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!