Суриялик ёлланма аскарлар Россия Федерацияси томонида урушда қатнашишни кейинги қочоқлик ва Европа Иттифоқи мамлакатларига ноқонуний миграция учун имконият деб билишади.
Россиянинг Хмеймим ҳарбий базаси қўмондонлигига Украинага ҳар куни 300 нафаргача жангари жўнатиш топширилган.
Яқин келажакда Суриядан Россия Федерацияси ва Беларус Республикасига қурол ва ҳарбий техника олиб ўтиш режалаштирилмоқда, дейилади агентлик хабарида.