Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа Россия Федерациясига ташриф буюради.
Бу ҳақда Syria TV телеканали хабар берди.
Ташриф 28 январга режалаштирилгани айтилмоқда.
Ташриф давомида Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган.
Ташриф тафсилотлари ва етакчилар ўртасидаги учрашув кун тартиби ошкор қилинмади.