Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Кубада оммавий норозилик намойишлари бошланди

Кубада оммавий норозилик намойишлари бошланди

Кубада электр энергиясидаги узилишлар ва ёнилғи етишмовчилиги сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланди, деб хабар беради Readovka Telegram-канали. Морон шаҳрида намойишчилар Компартия биносидан олиб чиқилган мебелларни ёқиб юборишди.

Америкалик конгрессмен Карлос Хименес кубаликларнинг диктатурадан норозилигини таъкидлаб, намойишчиларни қўллаб-қувватлади. Бундан аввал акциялар Гавана ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида бўлиб ўтган эди.

Талабалар ҳам чироқ ва интернетсиз ўқиш имкони йўқлиги сабабли норозиликларга қўшилдилар. Куба Президенти инқирозни бартараф этиш бўйича АҚШ билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

Киритилди: 23:36 14.03.2026. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!