Сурия ва Исроил делегациялари хавфсизлик чоралари бўйича икки томонлама келишувни ишлаб чиқиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришди.
Бу ҳақда Араб Республикасининг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шара Дамашқда араб оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
"Биз икки томонлама келишувлар йўлида муваффақиятга эришдик", — деди ал-Шара. "Муҳокама қилинаётган келишув 1974 йилда ўрнатилган Голан тепаликларида Исроил ва Сурия қўшинларини ажратиш чизиғига қайтишга асосланади".
Шунингдек, у Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий интеграциянинг муҳимлигини таъкидлаб, "Сурия ва минтақа манфаатларига мос келадиган ҳеч қандай қарор қабул қилиш ёки келишувни тасдиқлашдан тортинмаслигини" таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Сурия ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири Асаад ал-Шайбоний Парижда Исроил стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер билан музокара ўтказган эди. Учрашув АҚШнинг воситачилик ҳаракатлари натижасида бўлиб ўтди ва томонлар Ас-Сувайда вилоятидаги кескинликни камайтириш ва Сурия жанубида барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилди.
1974 йилда Исроил ва Сурия қўшинларини Голан тепаликларида бўшатиш тўғрисидаги келишувни қайта тиклашнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.