Сурия президенти Аҳмад ал-Шара БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг COP30 саммитида иштирок этади.
SANA ахборот агентлигининг хабар беришича, у шу мақсадда бугун Бразилияга боради.
"Президент Аҳмад ал-Шараъа 6-7 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Бразилияга бутун дунёдан ўнлаб етакчи ва давлат раҳбарларини бирлаштирадиган учрашувларда қатнашади", — дейилади хабарда.
Бу Суриянинг давлат раҳбари даражасидаги саммитдаги илк иштироки бўлади.