Россиянинг Новости агентлиги Сурияга «Ансор Аллоҳ» гуруҳининг (ҳусийлар) элита қўшинлари етиб келганини хабар қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳусийлар бригадаси кичик гуруҳларга бўлиниб Иордания орқали исроил босқинига қарши кучайишнинг кейинги босқичига тайёргарлик кўриш учун келган.
Айни пайтда, исроилнинг Э24 Неwс телеканали мамлакат жанубидаги Сурия расмийсига таяниб, сўнгги кунларда Ироқдан ҳусийлар ҳам Сурия жанубига етиб келгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.