Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сурия ИШИДга қарши коалиция билан ҳамкорлик декларациясини имзолади

Сурия ИШИДга қарши коалиция билан ҳамкорлик декларациясини имзолади

Сурия ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалиция билан сиёсий ҳамкорлик декларациясини имзолади.

Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Сурия ва АҚШ етакчилари Аҳмад ал-Шара ва Дональд Трампнинг Вашингтондаги учрашувини якунлар экан, маълум қилди.

"Сурия ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалиция билан сиёсий ҳамкорлик тўғрисидаги декларацияни имзолади ва терроризмга қарши кураш ва минтақавий барқарорликни сақлашда ҳамкор сифатидаги ролини тасдиқлади. Шартнома сиёсий хусусиятга эга ва ҳозирда ҳарбий қисмларни ўз ичига олмайди", - дея таъкидлади у.

Ал-Мустафонинг таъкидлашича, Сурия президентининг Оқ уйга “тарихий ташрифи” Сурия-Америка муносабатларида янги саҳифанинг бошланиши ва мамлакат “халқаро майдонга тўлиқ қайтиши”ни англатади.

“Президент Трамп миллий ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган Исроил билан мумкин бўлган хавфсизлик келишувини қўллаб-қувватлашини билдирди ва Қўшма Штатлар Вашингтонда Сурия элчихонаси қайта очилганини расман эълон қилди”, — деди вазир.

Киритилди: 10:15 11.11.2025. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!