Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сурия ҳукумати Асаднинг 50 миллиард долларлик активларини ёпиқ жамғармага ўтказди

Сурия ҳукумати Асаднинг 50 миллиард долларлик активларини ёпиқ жамғармага ўтказди

Сурия ҳукумати Асаднинг 50 миллиард долларлик активларини ёпиқ жамғармага ўтказди — FT.

Суриянинг собиқ президенти Башар Асадга тегишли қиймати тахминан 50 миллиард долларга баҳоланган активлар 2025 йилда ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шараа томонидан ташкил этилган Сурия Суверен жамғармаси назоратига ўтказилди. Бу ҳақда Financial Times (FT) нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, жамғарма давлат мулкини ҳамда Суриянинг собиқ раҳбарияти билан боғлиқ шахслардан мусодара қилинган активларни бошқаради. Улар орасида саноат корхоналари, савдо марказлари, кўчмас мулк объектлари ва банклардаги улушлар мавжуд.

Газета манбалари жамғарма фаолиятини Аҳмад аш-Шараа назорат қилишини таъкидлаган. Унинг директорлар кенгашига Сурия туризм вазири Мазен ас-Салҳоний раҳбарлик қилади, ижрочи директор лавозимини эса Иброҳим Суккарие эгаллаган.

Австралия 2018 йилда Суккариени «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳининг эҳтимолий аъзоси сифатида терроризмга қарши санкциялар рўйхатига киритган эди.

Financial Times суҳбатдошларининг баҳолашича, жамғарма Сурия иқтисодиётини бошқаришда муҳим воситага айланган. Унинг раҳбарияти мамлакатнинг асосий активлари устидан назоратни тақсимлаш ва инвестицияларни жалб қилиш жараёнларига, жумладан, Форс кўрфази мамлакатларидан сармоя киритиш масалаларига таъсир кўрсатади.

Сурия бизнес кенгаши раҳбари Таер Лаҳам эса ушбу жамғармани мамлакатдаги энг бой ташкилот деб атаган.

Киритилди: 21:15 09.10.2026. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!