Сурия ҳукумат кучларига қарши ҳаракат Дамашқ чегарасига яқинлашди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Телеканалнинг маълум қилишича, Сурия армиясининг айрим бўлинмалари пойтахт атрофидаги ҳудудлардан чекинган. Хусусан, ҳукумат кучлари 2018 йилда катта ҳарбий амалиёт орқали назорат ўрнатилган Шарқий Ғута минтақасини тарк этгани айтилмоқда.