Суриянинг Россиядаги элчиси Башар Жаъфарий Россиядан бошпана сўраган.
Бу ҳақда ТАСС агентлиги ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
"Сурия элчиси Россия Федерациясидан бошпана сўради," - дея агентлик суҳбатдоши маълум қилди.
Бундан олдин Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги элчини алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилганди. Сурия ТИВнинг ОАВ билан алоқалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Абдуллоҳ Ал-Ҳакий таъкидлашича, вазирлик Суриянинг Москва ва Ар-Риёддаги элчиларини Дамашқдаги марказий бошқармага ўтказишга қарор қилган.
Ал-Ҳакий яна қўшимча қилишича, Москвадаги янги элчи лавозимига бир неча номзод кўриб чиқилмоқда ва дипломатик ваколатхонанинг янги раҳбари номи кейинроқ эълон қилинади.