Илгари АҚШнинг Universal Beverage компаниясига қарашли бўлган "Главпродукт" консерва ишлаб чиқарувчиси Россия Миллий гвардияси ва Россия Мудофаа вазирлигига озиқ-овқат етказиб бериш ишларига жалб этилиши мумкин.
Бу ҳақда Reuters агентлиги компаниянинг янги раҳбарияти Россия Федерацияси бош прокурорга йўллаган мактубига асосланиб хабар берди.
Ҳужжатда таъкидланишича, "Главпродукт"нинг давлат тасарруфига ўтказилиши барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш учун зарур бўлган - жумладан, келажакда куч тузилмаларига етказиб бериш манфаатларини кўзлаб. Компания Росимушчество (Россия мулк агентлиги) тасарруфига ўтказилгандан сўнг, "Дружба Народов" ишлаб чиқарувчисининг сўровига кўра янги бош директор тайинланди. 2018 йилги маълумотларга кўра, "Дружба Народов" 2019-2020 йилларда Росгвардия учун ягона озиқ-овқат етказиб берувчи бўлган.
Шу пайтгача "Главпродукт" армияга маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланмаган. Шундай бўлса-да, ҳукумат вакиллари компанияни Қуролли Кучларни таъминлаш тизимига киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.