Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа янги банкнотларни тақдим этди, улар 2024 йил декабрда ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асад ва унинг оиласи тасвирланган эски пулларнинг ўрнини эгаллайди, дея маълум қилди агентлик.
"Башар Асаднинг портрети 2000 фунтлик банкнотада, унинг отаси Ҳофиз Асаднинг портрети эса 1000 фунтлик банкнотада жойлаштирилган эди. 10 дан 500 Сурия фунтигача бўлган янги банкноталар 1 январдан муомалага киритилади. Уларда Дамашқ атиргули, буғдой бошоғи, зайтун, апелсин ва бошқалар тасвирланган", деб хабар беради АFP.