Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сурия Ас-Сувайдага махсус кучларни юборишга тайёрланмоқда

Сурия Ас-Сувайдага махсус кучларни юборишга тайёрланмоқда

Сурия расмийлари жанубдаги Ас-Сувайда вилоятига у ерда давом этаётган тўқнашувларни тўхтатиш учун махсус кучларни юборишга ҳозирлик кўрмоқда.

Бу ҳақда Араб Республикасининг вақтинчалик президенти Аҳмад ал-Шара маълум қилган.

“Сурия раҳбарияти Ас-Сувайдадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда ва шу муносабат билан тез орада қуролли тўқнашувларга нуқта қўйиш учун у ерга махсус кучларни юборишни режалаштирмоқда", дейилади ал-Шара идораси ўзининг Telegram-каналида эълон қилган хабарда.

Ўз навбатида, Сурия телеканали манбаларга таяниб, хавфсизлик кучлари мамлакат муваққат президентининг кўрсатмасини амалга ошириш доирасида “Ас-Сувайдага жўнатиладиган бўлинмаларни ҳозирданоқ тайёрламоқда” деб даъво қилмоқда.

Киритилди: 08:10 19.07.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!