Сурия армияси Хама вилоятида аввалроқ террорчилик гуруҳлари жангарилари томонидан босиб олинган бир неча аҳоли пунктларини озод қилди.
Бу ҳақда Суриянинг SANA давлат агентлиги маълум қилган.
Унга кўра, ҳукумат кучлари Корназ, Телл Мелч, Ал-Жалма, Ал-Жабийн, Хаялин ва Шайх Ҳадид аҳоли пунктлари устидан назоратни тиклай олган. Қайд этилишича, уларнинг барчаси Эс-Сукейлабия ва Мҳарда шаҳарларини боғловчи автомагистраль бўйлаб жойлашган бўлиб, жангарилар Хама провинциясига юриш учун фойдаланмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳи ва унинг иттифоқчилари Сурия шимолидаги Алеппо ва бошқа аҳоли пунктларига кенг кўламли ҳужум уюштирган эди. Кейинроқ республика қуролли кучлари қўмондонлиги Сурия армияси ўз кучларини тўплаш ва қарши ҳужумга тайёргарлик кўриш учун Алепподан чекинишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Бир қатор оммавий ахборот воситалари Сурия армияси исёнчиларга сезиларли қаршилик кўрсата олмаганини иддао қилди. АҚШнинг Суриядаги собиқ элчиси Роберт Форд ҳукумат кучлари баъзи жойларда "деярли мағлубиятга учраган" деган фикрни билдирди.