Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.

Шундан сўнг мамлакат ифлосланишга қарши кенг кўламли курашни бошлади. 1997-йилдан 2023-йилгача қайта ишлаш даражаси тўрт баробар ошди, полигонларга юбораётган чиқиндилар эса 70 фоиздан ортиққа камайди. Бу чора-тадбирларда айниқса бир марталик пластик маҳсулотлар — пластик ифлосланишнинг асосий сабабларидан бири — билан боғлиқ муносабат бутунлай ўзгартирилди.

Бу йил Корея Республикаси 5-июн куни нишонланадиган Бутунжаҳон Атроф-муҳит куни мезбони ҳисобланади. 2024-йилда ушбу кун глобал пластик ифлосланиш инқирозига барҳам беришга қаратилган ечимларга урғу беради. Қуйида эса мамлакатнинг пластик ифлосланишга қарши курашдаги тажрибаси ва у бошқалар учун қандай сабоқлар бўлиши мумкинлиги акс этган визуал кўринишлар тақдим этилади.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Корея Республикасининг Жанубий Жежу оролида жойлашган “Zero Waste Living Lab” дўконининг витринасидан экологик тоза маҳсулотлар намоён бўлган. Фото: UNEP

Корея Республикаси пластик маҳсулотлар учун мутахассислар “айланма иқтисодиёт” деб атайдиган тизимни яратишга ҳаракат қилмоқда. Бу ёндашув пластик маҳсулотларни қайта ишлашга мослаб қайта лойиҳалаш, имкони борича улардан қайта фойдаланиш, муқобилларини топиш ва фойдаланилгандан сўнг қайта ишлашни ўз ичига олади. Бу ғоя мамлакатдаги кўплаб савдо нуқталари, жумладан, Жежу махсус муҳтор вилоятидаги “Zero Waste Living Lab” томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

“Zero Waste Living Lab” дўконида ёғочдан ясалган тиш чўткалари ва пластик қадоқсиз ишлатиладиган шампун барлари сотилади. Фото: UNEP

Ушбу дўконда ёғоч тиш чўткалари ва қаттиқ шаклдаги шампунлар таклиф этилади — бу маҳсулотлар пластмасса қадоқларга эҳтиёж қолдирмайди. Бу каби дўконлар харидорларга пластик ифлосланишни камайтиришга ёрдам берадиган кўпроқ айланма вариантларни таклиф қилмоқда.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Сеулдаги Хонгик университети талабалари пластик дизайн бўйича машғулотда иштирок этмоқда. Фото: UNEP

Шу билан бирга, Сеул шаҳридаги Хонгик университетида дизайн йўналишидаги талабалар қайта ишланган пластик материаллар хусусиятларини ўрганмоқда. Мақсад — уларни ўз лойиҳаларида қайта ишланган пластикдан фойдаланишга ундаш ва пластик маҳсулотларнинг умрини қандай узайтириш ҳақида ўйлашга ўргатишдир.

«Бу курс уларга дизайнга масъулият билан ёндашиш имконини беради, маҳсулотларга эса фақат вақтинча фойдаланиладиган нарса сифатида эмас, балки барқарор ва экологик онгли ёндашув сифатида қарашни ўргатади», — дейди мактабнинг Металл санъати ва дизайн кафедраси ўқитувчиси Юнжонг Чой.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Жежу оролидаги Flowermari қайта тўлдириш дўконида харидорлар шахсий гигиена маҳсулотларини сотиб олаётганда ўз идишларини олиб келадилар. Фото: UNEP

Жежуда айрим бизнеслар дунё бўйича пластик чиқиндиларнинг энг катта манбаи ҳисобланган пластик қадоқларнинг истеъмолини камайтириш мақсадида идишлардан воз кечмоқда. Шундай компаниялардан бири Flowermari бўлиб, у ўсимлик асосида тайёрланадиган шахсий парвариш маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Уларнинг қайта тўлдириш дўконида мижозлардан ўз идишларини олиб келиш сўралади ва шу идишларга суюқ ювиш воситалари, шампунлар ва душ гелларини қуйишлари мумкин.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Flowermari дўконида харидорлар идиш ювиш воситасини пластик қадоқсиз сотиб олишлари мумкин. Фото: UNEP

Компания вакили Сожин Лининг таъкидлашича, экологик тоза таркиблардан фойдаланадиган компания учун пластик қадоқдан воз кечиш мутлақо маъқул қарордир.

«Агарда биз соғлом маҳсулот тайёрласак ҳам, агар уларни пластик бутылкаларга қадоқласак, барибир чиқиндига айланади. Компания сифатида биз табиатга етказиладиган зарарни минимал даражага туширишга интиламиз», — дейди у.

Бунинг яна бир фойдаси — мижозлар маҳсулотларни катта ҳажмда сотиб олиш орқали тахминан 25 фоизгача тежашлари мумкин.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Жежудаги Clean House чиқиндихонасига маҳаллий аҳоли чиқиндини ташламоқда. Фото: UNEP

Жежу вилоятида 1 700 та ходимсиз чиқинди қабул қилиш пунктлари (Clean House) ташкил этилган бўлиб, уларга аҳоли белгиланган кунларда қайта ишлаш учун мўлжалланган чиқиндиларини ташлаши шарт. Шунингдек, 200 та ходимли марказлар ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда асосан нафақахўрлар ишлайди ва маҳаллий аҳолига чиқиндиларни саралашда ёрдам беришади. Бошланғич саралаш жараёни кейинги қайта ишлашни анча осонлаштиради.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Clean House чиқинди қабул қилиш пунктларидан баъзиларида махсус автоматлар ўрнатилган бўлиб, улар орқали аҳоли чиқиндини топширгани учун токен (балл) йиғиши мумкин. Фото: UNEP

Корея Республикаси Экология вазирлиги маълумотларига кўра, Жежуда уй хўжаликларидан чиққан пластик, қоғоз, озиқ-овқат ва бошқа турдаги чиқиндиларнинг тахминан 66 фоизи қайта ишланади. Бунга қиёсан, БМТнинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, жаҳон бўйича қайта ишлаш даражаси ўртача 19 фоизни ташкил этади.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Жежу Ресурслар Айланма Маркази — вилоятдаги пластик ифлосланишини тугатишга қаратилган амбициоз ташаббуснинг бир қисми ҳисобланади. Фото: UNEP

Жежу оролида замонавий қайта ишлаш заводи ҳам мавжуд. Jeju Resources Circulation Center (Жежу ресурслар айланма маркази) деярли автоматлаштирилган: магнитлар металлни пластикдан ажратади, махсус оптик тузилмалар эса ёруғлик нурлари ёрдамида пластмассанинг таркибини аниқлаб, турига қараб саралаш имконини беради.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Марказ бошқарув хонасида ходимлар завод ишлаш жараёнини кузатиб боришади. Фото: UNEP

Жежу расмийларининг айтишича, бу завод кунига 60 тонна пластик чиқиндисини қайта ишлайди ва унинг катта қисмини маҳаллий корхоналарга қайта сотади. Бу даромад оқими марказни қуриш ва ишлатиш харажатларини қоплашга ёрдам беради.

«Менимча, бу иншоот нафақат экологик нуқтаи назардан муҳим, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам жуда қимматлидир», — дейди Жежу вилояти Ресурслар айланма бўлими раҳбари Гинсик Чон.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Қўлларда ушлаб турилган ёруғ рангдаги пластик гранулалар. Фото: UNEP

Бутун Корея бўйлаб фаолият юритувчи корхоналар Jeju Resources Circulation Center каби марказлардан келган қайта ишланган пластикдан фойдаланишни йўлга қўйган.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Бу ўқиш чироқлари — Сеулдаги Lowlit Studio дизайн студияси томонидан истеъмолдан кейинги пластикдан тайёрланаётган маҳсулотлардан биридир. Фото: UNEP

Масалан, Сеулда жойлашган Lowlit Collective дизайн студияси истеъмолчилар томонидан ташланган пластикни столлар, стуллар ва ўқиш чироқларигача бўлган турли уй жиҳозларини тайёрлашда қўллайди. Кўпгина маҳсулотлар ўн йиллаб хизмат қилиши учун ишлаб чиқилади.

«Пластик — жуда фойдали материал, муаммо эса уни қандай ишлатишимизда», — дейди студия раҳбари Чхой Жэсик. — «Биз нарсаларни ташлаб юборишга одатланганмиз, аммо дизайн бу парадигмани ўзгартира олади. Мен пластик маҳсулотларнинг умрини узайтиришга, инсонлар уларни сақлаб, таъмирлаб, кейинги авлодга топширишига ишонаман».

Киритилди: 16:54 09.06.2025. Ўқилди: 1326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!