Суперлигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар маълум бўлди.
Рўйхатдан "Пахтакор" устози Камолиддин Тожиев, "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, ОКМК мураббийи Миржалол Қосимов, "Навбаҳор" устози Тимур Кападзе ва "Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров жой олди.
Сентябрь ойида Камолиддин Тожиев бошчилигидаги "Пахтакор" 3 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Жамоа 8 та гол уриб, 2 та гол ўтказиб юборди.
Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф"и ҳам ой давомида 3 та учрашувда 3 та ғалаба қайд этди. Қаршиликлар 13 та гол уриб, 3 та гол ўтказди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК 3 та ўйинда 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди. Тўплар фарқи — 4:4.
Тимур Кападзе мураббийлигидаги "Навбаҳор" 3 та баҳсда 2 та ғалаба ва 1 та дурангга эришди. Наманганликларнинг тўплар фарқи — 8:4.
Анвар Ғофуров бошчилигидаги "Сурхон" эса сентябрь ойида 3 та ўйин ўтказиб, 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди. Тўплар фарқи — 3:3.