Ўзбекистон Суперлигасида бугун, 20 сентябрь куни 22-тур баҳслари давом эттирилади.
Кун дастуридан жами 4 та учрашув ўрин олган. Дастлаб соат 17:15 да "Андижон" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади.
Соат 18:00 да "Сурхон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Кейинроқ, 19:00 да "Сўғдиёна" ОКМК билан куч синашади.
Куннинг сўнгги учрашувида эса "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган "Нефтчи"ни қабул қилади. Ушбу баҳс соат 19:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Пахтакор" "Машъал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 49 очко билан турнир жадвали пешқадамлигига кўтарилган эди. "Нефтчи" эса 48 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
20 сентябрь. Суперлига, 22-тур:
"Андижон" — "Насаф" — 17:15
"Сурхон" — "Қўқон-1912" — 18:00
"Сўғдиёна" — ОКМК — 19:00
"Локомотив" — "Нефтчи" — 19:30