Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури 2026 йилги мавсумнинг ҳозиргача энг сермаҳсул турига айланди.
Лига тақдим этган статистикага кўра, тур доирасидаги 8 та учрашувда жамоалар жами 29 та гол уришди. Бу жорий чемпионатда бир турда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Айниқса, "Насаф" — "Нефтчи" учрашуви сермаҳсул ўтиб, қаршиликлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. "Сўғдиёна" "Машъал"ни 5:2, "Қизилқум" эса "Бухоро"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. "Пахтакор"нинг "Андижон" устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабаси ҳам турдаги голлар сони ошишига ҳисса қўшди.
Бунга қадар мавсумдаги энг сермаҳсул кўрсаткич 13 ва 17-турларга тегишли бўлиб, уларда 28 тадан гол урилганди. 20-тур эса 29 та гол билан янги мавсум рекордини ўрнатди.