Ўзбекистон Суперлигаси 6-тури доирасида "Қизилқум" Қаршида "Нефтчи"ни қабул қилди.
"Насаф" марказий ўйингоҳида ўтказилган навбатдаги учрашувда "Қизилқум" чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бирига қарши саф тортди.
Беллашувнинг 23-дақиқасида Шохруз Норхонов ҳисобни очган бўлса, 90+3-дақиқада Шаҳбоз Жўрабеков ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.
Шу тариқа, "йўлбарслар" 10 очко билан 3-ўринга кўтарилди, "Қизилқум" эса 8 очко билан 8-ўринда бормоқда.