Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Суперлига. «Динамо» мавсумдаги илк мағлубиятини «Бунёдкор»дан қабул қилиб олди

Суперлига. «Динамо» мавсумдаги илк мағлубиятини «Бунёдкор»дан қабул қилиб олди

Ўзбекистон чемпионатида 13-турнинг сўнгги баҳсида «Бунёдкор» жамоаси сафарда «Динамо» билан куч синашди. Учрашувда тошкентликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Меҳмонлар сафида илк икки гол муаллифлиги Абдухолиқовга тегишли бўлса, сўнгги гол Абдусаломов номига ёзилди.

Қайд этиш керакки, Вадим Абрамов шогирдлари бу мавсум Суперлигада мағлубият нималигини билишмаётганди. Бундан ташқари, жамоа 12 ўйинлик мағлубиятсиз сериясини давом эттириб келаётган эди.

Ушбу натижадан сўнг Зейтуллаев шогирдлари 21 очко билан 7-ўринда қолди. Самарқанд клуби эса 25 очко билан 2-поғонани банд этган.

Суперлига. 13-тур. 23 июнь
Динамо — Бунёдкор 0:3
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 10, 45+1 (дубл), Носир Абдусаломов 46.

Киритилди: 23:50 23.06.2025. Ўқилди: 673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!