Ўзбекистон Суперлигасининг 27-тур учрашувларига старт берилди. Турнинг дастлабки баҳсида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўз майдонида «Хоразм»ни қабул қилди.
Пойтахтда кечган учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мазкур натижа «Хоразм» учун турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаш имконини берди. Урганчликлар 27 та учрашувдан кейин 26 очко жамғариб, 13-поғонага кўтарилди.
«Бунёдкор» эса 26 та ўйиндан кейин 26 очко билан 14-ўринга тушди. Икки жамоанинг очколари тенг бўлса-да, «Хоразм» қўшимча кўрсаткичлар бўйича устунликка эга.
Суперлига. 27-тур
5 ноябрь, пайшанба
«Бунёдкор» – «Хоразм» – 1:2
Қолган учрашувлар тақвими:
6 ноябрь, жума
18:30. «Сўғдиёна» – «Динамо»
7 ноябрь, шанба
16:00. «Андижон» – «Локомотив»
16:15. «Машъал» – «Сурхон»
18:30. «Қизилқум» – «Навбаҳор»
8 ноябрь, якшанба
16:00. «Нефтчи» – ОКМК
16:00. «Бухоро» – «Насаф»
18:15. «Пахтакор» – «Қўқон-1912»
27-турнинг илк баҳсидан кейин чемпионат пешқадами ўзгармади. «Нефтчи» 58 очко билан биринчи, «Пахтакор» 56 очко билан иккинчи, «Навбаҳор» эса 52 очко билан учинчи ўринда бормоқда.