Ўзбекистон Суперлигаси 20-тур учрашувларига ташриф буюрган мухлислар сони маълум қилинди.
Турнинг энг юқори кўрсаткичи Наманганда қайд этилди. "Навбаҳор" — "Локомотив" учрашувини Марказий стадион трибуналаридан 18 287 нафар мухлис томоша қилди.
"Қизилқум" — "Бухоро" баҳсига 8 753 нафар, "Насаф" — "Нефтчи" учрашувига эса 8 269 нафар ишқибоз ташриф буюрди. "Пахтакор" — "Андижон" баҳсини 4 332, "Қўқон-1912" — "Динамо" ўйинини 3 100, "Сўғдиёна" — "Машъал" учрашувини 2 412 нафар мухлис стадиондан кузатди.
ОКМК — "Хоразм" баҳсида 1 615 нафар томошабин қайд этилган. Турдаги энг паст кўрсаткич эса "ЖАР" стадионида ўтган "Бунёдкор" — "Сурхон" учрашувига тўғри келди — 602 нафар мухлис.
Умуман, Суперлиганинг 20-туридаги саккизта учрашувни стадионлардан жами 47 370 нафар мухлис томоша қилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача қарийб 5 921 нафар томошабин тўғри келганини англатади.