Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Суперлига, 10-тур: Бугун «Пахтакор» ва «Насаф» ўртасидаги марказий баҳс бўлиб ўтади

Суперлига, 10-тур: Бугун «Пахтакор» ва «Насаф» ўртасидаги марказий баҳс бўлиб ўтади

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур баҳслари қизғин паллага кирди. Бугун, 28 апрель куни тур доирасида яна учта қизиқарли учрашув ўтказилади.

Кун дастури соат 19:00да старт олади. Андижондаги «Бобур Арена» стадионида маҳаллий «Андижон» жамоаси Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилади. Шу билан бир вақтда Жиззахда «Сўғдиёна» ҳамда Термизнинг «Сурхон» жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилади.

Турнинг марказий баҳси

Шубҳасиз, футбол ишқибозларининг асосий эътибори Тошкентга қаратилади. Соат 20:00да турнир жадвали пешқадамларидан бири — «Пахтакор» ўз майдонида Қаршининг «Насаф» жамоаси билан куч синашади.

Мазкур учрашув Sport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган.

Суперлига. 10-тур 28 апрель (сешанба)

  • 19:00 | «Андижон» — «Динамо» (Futbol TV)

  • 19:00 | «Сўғдиёна» — «Сурхон»

  • 20:00 | «Пахтакор» — «Насаф» (Sport TV)

Суперлига, 10-тур: Бугун «Пахтакор» ва «Насаф» ўртасидаги марказий баҳс бўлиб ўтади

Суперлига, 10-тур: Бугун «Пахтакор» ва «Насаф» ўртасидаги марказий баҳс бўлиб ўтади

Киритилди: Бугун 10:57. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!