Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Суперкомпьютер Ла Лигада чемпион бўлиш эҳтимолларини ҳисоблаб чиқди

Суперкомпьютер Ла Лигада чемпион бўлиш эҳтимолларини ҳисоблаб чиқди

Opta суперкомпьютери Ла Лига чемпионлиги учун фаворитларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди.

Ҳисоб-китобларга кўра, «Барселона» Испания чемпионлиги учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Каталонияликлар дастлабки 6 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, тўплар нисбатини 28:6 кўринишига келтирган ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Opta баҳосига кўра, «Барселона»нинг чемпион бўлиш эҳтимоли мавсум бошидаги 45,6 фоиздан 67 фоизгача ошган.

«Реал»нинг чемпионлик имконияти эса 31 фоиздан 26,7 фоизга тушган. «Атлетико»да бу кўрсаткич 8,6 фоиздан 3,1 фоизгача пасайган.

Кейинги ўринда 2,9 фоизлик эҳтимол билан «Бетис» бормоқда. Opta ҳисоб-китобига кўра, қолган барча жамоаларнинг Ла Лига чемпиони бўлиш эҳтимоли 1 фоиздан кам.

Киритилди: Бугун 14:16. Ўқилди: 167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!