Чоршанба куни Чемпионлар лигаси чорак финал босқичининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди.
Лондоннинг “Арсенал” клуби “Реал”ни ортда қолдирган бўлса, “Интер” “Бавария”ни мағлуб этди. Opta суперкомпьютерининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда "Арсенал" турнирнинг асосий фаворити - "канонирлар"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 28,7 фоизга баҳоланмоқда.
Иккинчи ўринда “Интер” 25,5 фоиз, учинчи ўринда “ПСЖ” – 24 фоиз. “Барселона”да энг паст имконият – 21,8%.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалда "Арсенал" "ПСЖ" билан, "Интер" эса "Барселона" билан куч синашади.