Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Супер янгилик! Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига салкам 1 млрд сўм пул мукофоти берилади!

Супер янгилик! Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига салкам 1 млрд сўм пул мукофоти берилади!

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент фармони қабул қилинди.

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Масалан, энди энг нуфузли 5 та олимпиадада (IMO — математика, IBO — биология, IChO — кимё, IPhO — физика, IOI — информатика) ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:

🥇1-ўрин: 937 млн 500 минг сўм (2500 баравар);

🥈2-ўрин: 562 млн 500 минг сўм (1500 баравар);

🥉3-ўрин: 375 млн сўм (1000 баравар).

Киритилди: 18:01 28.03.2025. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!