Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сунъий интеллект Ўзбекистоннинг чемпион бўлиш эҳтимолини 96,5% деб баҳолади

Сунъий интеллект Ўзбекистоннинг чемпион бўлиш эҳтимолини 96,5% деб баҳолади

Бугун ўтказиладиган ҳал қилувчи баҳслар олдидан сунъий интеллект орқали шахмат мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасининг чемпион бўлиш эҳтимоли симуляция қилинди.

Ҳисоб-китобларда жамоалар рейтинги, шахматчиларнинг жорий формаси, оқ ва қора доналарда ўйнаш кўрсаткичлари, ўзаро учрашувлар статистикаси ҳамда бошқа қўшимча омиллар инобатга олинган.

Мураккаб ҳисоб-китоблар ва бир қатор симуляциялар натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг чемпион бўлиш эҳтимоли 96,5 фоиз деб баҳоланган.

Симуляция натижасида Ўзбекистоннинг кумуш медаль билан якунлаши эҳтимоли эса 3,5 фоизни ташкил этган.

Шу тариқа, сунъий интеллект модели бугунги ҳал қилувчи баҳслар олдидан Ўзбекистоннинг чемпионлик имкониятини юқори даражада баҳолаган.

Киритилди: Бугун 08:21. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!