Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сўнгги кунларда Туркия фуқароси Уммухан Ўзден томонидан ўзбек аёллари шаънига айтилган номақбул сўзлар кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Сўнгги кунларда Туркия фуқароси Уммухан Ўзден томонидан ўзбек аёллари шаънига айтилган номақбул сўзлар кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Сўнгги кунларда Туркия фуқароси Уммухан Ўзден томонидан ўзбек аёллари шаънига айтилган номақбул сўзлар кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, У.Ўзден томонидан билдирилган салбий фикрлар унинг шахсий қарашлари бўлиб, бу қардош турк халқининг миллатимизга нисбатан муносабатини англатмайди.

Шу сабабдан ушбу ҳолат икки биродар халқлар ўртасидаги олий даражадаги дўстлик ҳамда мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига таъсир ўтказмаслигига ишонамиз.

Қолаверса, ҳар бир давлат ўз халқининг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигидан фойдаланиб, Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан У.Ўзденнинг ушбу хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилаётганини маълум қиламиз.

Киритилди: 13:44 22.11.2024. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!