Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сумалакда Орол денгизи намоён бўлди (фото)

Сумалакда Орол денгизи намоён бўлди (фото)

Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳар йилги анъанасига содиқ қолган ҳолда яхши ниятлар билан Наврўз айёмининг миллий таоми сумалак тайёрлади. Сумалак тўла қайнаб бўлгач, унда Орол денгизининг тўлин пайтидаги харитасига ўхшаш сурат пайдо бўлди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

- Ҳар йилги анъанамизга кўра 15 соат сумалак қайнатдик, уни аралаштириш пайтида энг эзгу тилакларимизни тиладик. Элимиз, юртимиз тинч бўлиши, асосан юртбошимиз томонидан Оролбўйида бошланган улкан бунёдкорлик ишлари хайрли давом этишини Оллоҳдан сўрадик, - дейди бошқарма ходимлари Жанаберген Пиржанов ва Руслан Хамитовлар. Сумалак тўлиқ пишгандан сўнг эртасига қозон қопқоғини очсак, Орол денгизининг тўлин пайтидаги харитасига ўхшаш расм пайдо бўлганига гувоҳ бўлдик. Илгари турфа хил манзаралар, аксарият ҳолларда қушнинг расми пайдо бўларди. Лекин, Орол денгизи илк бор намоён бўлмоқда. Яхши ният ярим ризқ, дейди доно халқимиз. Ниятимиз амалга ошиб, денгизимиз сувга тўлсин, илоҳим!

Киритилди: 11:50 23.03.2019. Ўқилди: 6664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!