Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Сулҳга амал қилмайдиган сионист яҳудийлар яна нима қилди?

Сулҳга амал қилмайдиган сионист яҳудийлар яна нима қилди?

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 419 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.


▪️Босқинчилар Рафаҳ, Байт Лаҳиа, Хон Юнис, Жабалия, Нусейрат ва Бурейж лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 34 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 44282 киши шаҳид бўлди.

▪️Камал Адван касалхонаси директори: Ғазо шимолидаги шифохона атрофидаги ҳудуд Жабалия ишғоли бошланганидан бери энг оғир ҳужум остида қолмоқда.

▪️Ал-Қассам бригадалари Бейт-Лахияда нол масофадан "Меркава" танкига зарба беришди. Жабалияда босқинчи аскарлар гуруҳи ҳужумга учради.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тубас, Наблус ва Женинга бостириб кирди. Кўп сонли фаластинлик, жумладан икки бола ҳибсга олинди. Тулкармда қаршилик жангарилари ишғол машинасини портлатиб юборди.

▪️"Ҳизбуллоҳ" билан эълон қилинган сулҳдан сўнг босқинчилар Ливан жанубида 6 кишини ўлдирди ва Хиёмдаги уйни портлатиб юборди.

▪️"Ҳизбуллоҳ": Урушда 130 дан ортиқ аскар ва офицер ҳалок бўлди, 1250 нафари яраланди. 59 та "Меркава" танки ва 11 ҳарбий булдозер йўқ қилинди. Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун 4637 маротаба ҳарбий амалиёт ўтказилди.

▪️ Исроилнинг Ливанга бир йилдан ортиқ вақтдан амалга ошираётган ҳужумлари натижасида 3823 ливанлик ҳалок бўлди, 15 000 киши яраланди.

▪️Ироқ "Ҳизбуллоҳ"и: Ливанда ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, Исроилга ҳужум қилишни тўхтатмаймиз.

▪️Ҳусийлар: Яман бирдамликка ва минтақамиз тақдири Қуддусни озод қилиш билан боғлиқлигига ишонган ҳолда Фаластин ва Ливан халқини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Киритилди: 21:00 28.11.2024. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!