Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Сўғдиёна” Тожикистондан 100 фоизлик натижа билан юртимизга қайтди

“Сўғдиёна” Тожикистондан 100 фоизлик натижа билан юртимизга қайтди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ОФК кубогининг “Е” гуруҳидан ўрин олган учрашувлар ниҳоясига етди ва унда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси юртимизга қайтиб келди.

Осиё чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи ушбу ОФК кубоги баҳсларида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси биринчи марта иштирок этиб, гуруҳ ўйинларидаги 3 учрашувда ҳам ғалаба қозонди.

Мазкур гуруҳдаги сўнгги 3-тур учрашувида жиззахлик футболчилар Туркманистоннинг “Олтин аср” профессионал футбол клубига қарши ўтказди.

Ўйиннинг асосий вақтида “Сўғдиёна” тўлиқ устунлик қилди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Шоҳруз Норхонов боши билан тўпни қулай тарзда рақиб жарима майдончасига кириб бораётган жамоадоши Жасур Ҳасановга узатди, рақибларда ҳеч қандай имконият қолмади – 1:0.

Ўйиннинг иккинчи бўлимини Улуғбек Бақоев бир қатор ўзгаришлар билан бошлади. Бу эса ўз самарасини берди. Баҳснинг 48-дақиқасида, захирадан майдонга тушган Хислат Халилов Жавоҳир Қаҳрамоновни қулай вазиятга олиб чиқди. Жавоҳирнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисоб 2:0 кўринишини олди.

Ўйиннинг 60-дақиқасида “Сўғдиёна” сардори Жасур Ҳасанов яна бир бор ўзини кўрсатди. Унинг ажойиб зарбасидан сўнг ўртадаги фарқ яна биттага ортди – 3:0.

65-дақиқада туркманистонлик Нурмурат Розиев ўртадаги фарқни қисқартирди. “Сўғдиёна” – “Олтин аср” якуний ҳисоб – 3:1.

Энди “Сўғдиёна” жамоаси “ОФК кубоги-2022” Марказий минтақа ҳудудий финал учрашувида Тожикистоннинг яна бир жамоаси “Хўжанд” клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу 1 марталик баҳс кимнинг майдонида бўлиши қуръага кўра аниқланади ва учрашув август ойида бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:34 01.07.2022. Ўқилди: 3961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!