Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Украина ТИВ Россиянинг Зеленскийни қидирувга бериш ҳақидаги қарорига изоҳ берди

Украина ТИВ Россиянинг Зеленскийни қидирувга бериш ҳақидаги қарорига изоҳ берди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россияда қидирувга берилгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлиши муносабати билан изоҳ эълон қилди.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотларни «Россия давлат машинасининг умидсизлиги ва ташвиқотининг далили» деб атайди, улар эътиборни жалб қилиш учун яна қандай янгилик билан чиқиш кераклигини билмайдилар", дейилади Украина ТИВ баёнотида.

“Фурсатдан фойдаланиб, Россиянинг беҳуда эълонларидан фарқли ўлароқ, Халқаро Жиноят Судининг Россия диктатори Владимир Путинни ҳарбий жиноятларда гумон қилиниб ҳибсга олиш ордери тўлиқ реал эканлигини ва дунёнинг 123 та давлатида ижро этилишини эслатиб ўтамиз. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Киритилди: 22:35 04.05.2024. Ўқилди: 1806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!