Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар талқин қилинмоқда.
Дарҳақиқат, Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида (0.5 ставкада) ишлаб келган А. С. муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланилган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтда ушланган.
Бироқ айрим хабарлардаги қўлга олинган шахс ушбу муассаса мансабдори ва унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эканига оид таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Судьялар олий кенгаши