Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Судланувчига енгил жазо тайинланганлиги учун суд ҳукми ўзгарди

A A A
Судланувчига енгил жазо тайинланганлиги учун суд ҳукми ўзгарди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2018 йил 19 ноябрдаги ҳукмига кўра, А.нинг айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 274-моддасининг 1-қисми чиқарилиб, унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан ЖК 273-моддасининг 2-қисмига, ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмидан ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандига қайта квалификация қилиниб, унга ЖК 270-моддасининг 1-қисми, 273-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди, ЖКнинг 57,59-моддаси тартибида 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан, ўташ учун 4 йил 8 ой 10 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, суд залидан қамоқдан озод қилинган. Ю.нинг айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 274-моддасининг 1-қисми чиқарилиб, унинг ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан ЖК 273-моддасининг 2-қисмига қайта квалификация қилиниб, унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган ҳолда, 4 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида, жиноят ишлари буйича Бухоро туман судининг 2017 йил 5 июлдаги хукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини янги ҳукм бўйича тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил-кесил, 8 ой транспорт воситалари бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан, ўташи учун 4 йил 8 ой 10 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, суд залидан қамоқдан озод қилинган.

Суднинг ҳукмига кўра, А. 2018 йилнинг март ойи бошларида ўзи яшаб келаётган Ромитан тумани, Деча МФЙ, Деча қишлоғида жойлашган уйининг томорқа ерида, маккажўхори ўсимлиги орасида тақиқланган экин ҳисобланган, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган 2 туп “Каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштирган.

Шунингдек, А. 2018 йил май ойининг бошларида синфдош дўсти Ю. билан ўзи яшаб келаётган Ромитан тумани, Деча МФЙ, Деча қишлоғидан ўтувчи йўлда “Марихуана” гиёхвандлик воситасини сигарета мохоркаси ўрнига жойлаб, чекиш йўли билан истеъмол қилиб, истеъмол қилишидан қолган фолга қоғоз бўлагига ўралган, соф вазни 1,71 граммга тенг бўлган, озгинадан кўпроқ миқдордаги қуритилган ҳолдаги “Марихуана” гиёхвандлик воситасини Ю.га ўтказган.

Ўз ўрнида, Ю. А.дан олган мазкур 1.71 граммга тенг бўлган «Марихуана” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда таниши Ш.га ўтказган.

2018 йилнинг 29 июль куни соат 19:00 ларда,  Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида ўзининг ҳаракатларида шубҳа уйғотганлиги учун Ш. тўхтатилиб, Бухоро шаҳар 1-сон ИИБ биносига олиб келиниб, холислар иштирокида кийимлари куздан кечирилганда, унинг эгнида бўлган шимининг чўнтагида фалга қоғозига ўралган ҳолдаги 1.71 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ микдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Шундан сўнг, ИИБ ходимлари томонидан 2018 йилнинг 30 июль куни А.нинг яшаш уйига борилиб кўздан кечирилганда, унинг уйи ётоқхонасида соф вазни 21,45 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги, эгнида бўлган шимининг ўнг чўнтагида эса соф вазни 1,17 грамм бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги қуритилган ҳолдаги «Марихуана” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Биринчи босқич суди судланган А.нинг ҳаракатини ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмидан, ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандига қайта квалификация қилиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил   28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 21-бандининг 5-хатбошида, айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми сотилиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланса, жавобгарлик қонунга хилоф равишда ўтказиш ва қонунга хилоф равишда сақлаш учун алоҳида-алоҳида (агар мазкур восита ва моддаларни ўтказишга нисбатан қасд аниқланмаган бўлса), уларнинг миқдорига боғлиқ равишда келиб чиқиши,

25-бандида, айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар кириши, иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши кераклиги кўрсатилган.

Иш ҳужжатларига қарганда, А. таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган “Каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириш билан шуғулланиб келиб, танишлари Ю. ва Ш. билан бир неча маротаба ўзи етиштирган гиёхвандлик воситасини сигарета мохоркаси ўрнига жойлаб, чекиш йўли билан истеъмол қилиб келган. Мазкур ҳолат судда исботланган.

Шунингдек, А. 2018 йил май ойининг бошларида Ю. билан “Марихуана” гиёхвандлик воситасини сигарета мохоркаси ўрнига жойлаб, чекиш йўли билан истеъмол қилиб, истеъмол қилишидан қолган фолга қоғоз бўлагига ўралган, соф вазни 1,71 граммга тенг бўлган, озгинадан кўпроқ миқдордаги қуритилган ҳолдаги “Марихуана” гиёхвандлик воситасини Ю.га ўтказган.

Ўз ўрнида, Ю. А.дан олган мазкур 1.71 граммга тенг бўлган «Марихуана” гиёҳвандлик моддасини Ш.га ўтказган.

2018 йилнинг 29 июль куни соат 19:00 ларда,  Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида ўзининг ҳаракатларида шубҳа уйғотганлиги учун Ш. тўхтатилиб, холислар иштирокида кийимлари кўздан кечирилганда, унинг эгнида бўлган шимининг чўнтагида фалга қоғозига ўралган ҳолдаги 1.71 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ микдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, ИИБ ходимлари томонидан 2018 йилнинг 30 июль куни А.нинг яшаш уйига борилиб кўздан кечирилганда, унинг уйи ётоқхонасида соф вазни 21,45 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги, эгнида бўлган шимининг ўнг чўнтагида эса, фолга қоғоз бўлагига ўраб қадоқланган ҳолдаги айнан 1,17 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги қуритилган ҳолдаги «Марихуана” гиёхвандлик воситалари борлиги, томорқа ерида эса тақиқланган экин ҳисобланган, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган 2 туп “Каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Судга оид наркология экспертизасининг 101-сонли хулосасида А.нинг гиёҳванд эмаслиги қайд этилганлиги, уйида таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 2 туп ўсимликни экиб етиштириб келаётганлиги ҳамда уйидан қуритилган ҳолдаги 21,45 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги гиёҳванд модда топилганлиги, бундан ташқари, А.нинг чўнтагидан олинган ёки Ю.га ўтказган гиёҳвандлик воситаларнинг айнан фолга қоғоз бўлагига ўраб қадоқланганлиги ва вазни ҳам бир хил ўлчамда (1,17 грамм) бўлганлиги, А.нинг гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб қўйилганлигидан далолат беради.

Бундай ҳолатда, А.нинг уйидан топилган гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш сифатида баҳолаб бўлмайди.

Юқорида қайд этилган пеленум қарорининг 34-бандида, судларга мазкур тоифадаги ишлар бўйича жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорда берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозимлиги ҳамда жиноятнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчилари, шу жумладан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотувчилар, ўтказувчиларни оғирроқ жавобгарликка тортилишлари лозимлиги ҳақида кўрсатма берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 494-моддасида, кассация инстанцияси суди оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ёхуд жазони кучайтиришга ана шу асослар бўйича жабрланувчи томонидан шикоят берилган ёки прокурор томонидан протест билдирилган ҳоллардагина ҳақи эканлиги, шунингдек, ЖПКнинг 5061-моддасида, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартиришга, шу жумладан айблов ҳажмини, жиноят тавсифини ўзгартиришга, жазони енгиллаштиришга ёки кучайтиришга, худди шунингдек оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллашга ҳақли эканлиги қайд этилган.

Шу боис, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 14 мартдаги ажрими билан А.нинг ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандидан, ЖК 25,273-моддасининг 2-қисмига қайта квалификация қилиниб, унга ЖКнинг бошқа моддалари билан ЖКнинг 57,59,61-моддалари тартибида, узил-кесил 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг  62-моддасига асосан, ўташи учун 2 йил 11 ой 11 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилди.

 

А.Шайдоев,

КСҲ-4-04/48-19-сонли ажрими

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро вилоят суди раисининг

ўринбосари

Киритилди: 15:12 27.11.2019. Ўқилди: 2928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!