Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, 26 октябрдан 4 ноябргача Суданнинг ғарбидаги Шимолий Дарфур вилояти маркази — Эл-Фашер шаҳрида 81 мингдан зиёд киши ўз уйини тарк этган.
Ташкилот баёнотида шундай дейилган:
“26 октябрдан 4 ноябргача Эл-Фашер шаҳри ва атроф ҳудудларидан 81 817 киши кўчирилди”.
Маълумотларга кўра, бу рақамлар дастлабки ҳисоб-китобларга асосланган бўлиб, ҳудуддаги беқарорлик ва аҳоли ҳаракати динамикаси сабаб ўзгариши мумкин.
ХМТнинг қайд этишича, дала гуруҳлари “йўлларда хавф даражаси юқорилигича қолмоқда”, бу эса одамларнинг эркин ҳаракатланишини кескин чекламоқда. Умумий вазият “таранг ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган” деб баҳоланган.
2023 йил 15 апрелдан бери мамлакатда Судан армияси билан Тезкор Ҳаракат Кучлари (RRF) ўртасида кескин тўқнашувлар давом этмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, ғарбий Дарфурнинг энг йирик шаҳри Эл-Фашер RRF назоратига ўтган.
Шаҳардан ўн минглаб одамлар қочгани, тарқалган видеоларда эса тинч аҳолига нисбатан мажбурий кўчириш, қийноқ ва қотилликлар ҳолатлари қайд этилгани хабар қилинмоқда.