Судан ғарбидаги Шимолий Кордофан штатининг Ал-Обейда шаҳридаги марказий қамоқхонага учувчисиз учар қурилма зарбаси оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди.
Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, "Синхуа" агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг барчаси маҳбуслардир. Ҳукумат вакили Холид Али Алейсир "теракт"да Тезкор ҳаракат кучларини айблади.
"Бу жангариларнинг Судан фуқароларига қарши қонунбузарликларининг узун рўйхатига қўшиладиган тўлақонли ҳарбий жиноятдир," - деди у ва шанба куни эрталаб СҚБ Эл-Обейда касалхонасига ҳам учувчисиз самолёт билан зарба берганини қўшимча қилди.
Воқеа гувоҳининг "Синхуа"га айтишича, учта дрон қамоқхонага бештача ракета учирган, улардан учтаси тўғридан-тўғри бинога теккан.