Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Суд Трампга Миллий гвардия қўшинларини Иллинойс штатига жойлаштиришни тақиқлади

A A A
Суд Трампга Миллий гвардия қўшинларини Иллинойс штатига жойлаштиришни тақиқлади

Федерал судья Эйприл Перри АҚШ президенти Дональд Трампга Иллинойс штатидаги тартибсизликларга қарши кураш учун Миллий гвардияни жойлаштиришни вақтинча тақиқлади.

Суд қарори АҚШ суди сайтида эълон қилинди.

Судьянинг таъкидлашича, у Иллинойсдаги вазиятни қўзғолон деб ҳисоблаш учун "етарли далилларни кўрмаган". Унинг фикрича, штатда Миллий гвардияни жойлаштириш тартибсизликларга олиб келиши мумкин ва Трамп ва унинг маъмуриятининг ноқонуний иммиграцияга қарши кураши натижасида алангаланган "оловга фақат ёғ қуяди".

Тақиқ 14 кун давомида амал қилади, деб хабар беради телевидение.

8 октябрь куни АҚШ Шимолий қўмондонлиги АҚШ федерал ҳукумати Иллинойс штатида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш учун 500 га яқин Миллий гвардия қўшинини жойлаштиргани ва уларни Чикагога жўнатгани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 10:15 10.10.2025. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!