Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Суд Трамп маъмуриятига Оқ уйнинг Шарқий қаноти ўрнида янги бал зали қурилишини тўхтатиб туриш мажбуриятини юклади

Суд Трамп маъмуриятига Оқ уйнинг Шарқий қаноти ўрнида янги бал зали қурилишини тўхтатиб туриш мажбуриятини юклади

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ округ суди судяси Ричард Леон Конгресс розилиги олинмагунча Оқ уйнинг Шарқий қаноти ўрнидаги бал зали қурилиши тўхтатилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

"Қўшма Штатлар президенти келажакдаги биринчи оилалар (президентлар) учун Оқ уйни асраб-авайловчи шахс ҳисобланади. Бироқ у унинг эгаси эмас!", — дея таъкидлади судя.

Тегишли даъво аризаси Тарихий меросни сақлаш миллий фонди томонидан киритилганди. Суд фонднинг дастлабки суд тақиқи тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантирди. Аммо қарор фақат 14 кундан кейин кучга киради. Бу вақт ичида Трамп маъмурияти апелляция шикояти бериши мумкин.

Киритилди: Бугун 19:22. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!