12 сентябрдан кучга кирган қонун билан суд ишларини ҳал этишга ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Судья ёки халқ маслаҳатчисига суд ишининг холис кўрилишига тўсқинлик қилиш ёки адолатсиз қарор чиқарилишига эришиш мақсадида ноқонуний таъсир ўтказганлик учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш мумкин.
Агар бу ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилса, жазо 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни ташкил этади.
Шунингдек, суд биносида тартибни бузиш ёки суд раисининг қонуний талабларига бўйсунмаслик учун 1–3 БҲМ миқдорида жарима белгиланди.