Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Субсидиялар "subsidyplatform.mf.uz" тўлов платформаси орқали ажратилади

Субсидиялар "subsidyplatform.mf.uz" тўлов платформаси орқали ажратилади

"Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори (691-сон, 21.10.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:

якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун асосий ставкадан 4 фоиз бандга юқори ставкада 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитларини ажратиш;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб бериш;

ипотека кредитлари ва улар бўйича субсидияларни расмийлаштириш ҳамда ажратиш тартиби.

Шунингдек:

камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тўловлар қиймати 50 фоизга камайтирилади;

якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар "subsidyplatform.mf.uz" тўлов платформаси орқали ажратилади.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!